O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi

Dehqonobod tumani xalq ta`limi bo`limi

Tadbirlar

Китоб ҳаёт ойнаси

Деҳқонобод туман халқ  таълими  бўлимига  қарашли  ахборот-ресурс  маркази  томонидан 2  апрель – Халқаро  болалар  китоби  куни  муносабати  билан “Китоб ҳаёт  ойнаси”  мазусида маънавий-маърифий акция  тадбири бўлиб  ўтди.  
          Тадбир  тумандаги  70-мактабнинг  фаоллар  залида  23-, 70-мактаблар ҳамда  2 – мактабгачи таълим муассасаси ҳамкорлигида  ташкил  этилди. “Китоб ҳаёт  ойнаси”  мазусидаги маънавий-маърифий акция  тадбирига  туман  АРМнинг  ҳамкор  ташкилотлари, Ёшлар  иттифоқи  туман  Кенгаши,  туман  “Нуроний”  жамғармаси, Истиқлол  МФЙ  ҳамда  туман  халқ  таълими  бўлими  вакиллари  таклиф  этилди.  Тадбир  жараёнида туман халқ таълими бўлими шўъба мудири Ў. Тошбоев,  Истиқлол  МФЙ  раиси Д. Ҳайитова,  “Нуроний”  жамғармаси  раиси  К. Эшбоев  ва  70-мактаб  директори  Д.Ҳасановалар  қатнашчиларни  табриклаб,  ўқувчи-ёшларни  турли  ҳаётий  мисоллар  негизида китобхонликка  чорлади.