O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi

Dehqonobod tumani xalq ta`limi bo`limi

Yangiliklar

Истеъдодли ёшлар –келажагимиз пойдевори

Жорий йилнинг 23-27 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш, ўқувчиларнинг ўзлари танлаган фанлари ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш, уларни келажакдаги касбларини тўғри танлашга кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинадиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-11- синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари олимпиадасининг 3-(вилоят) босқичи Қарши шаҳрида ўтказилди. Фан олимпиадасининг 2-туман босқичида фахрли 1-2-3- ўринни эгаллаган 9-10-11-синф ўқувчилари иштирок этишди.

Олимпиаданинг 3-вилоят босқичида ўқувчиларнинг муносиб иштироки туманлар кесимида таҳлил қилинганда, Деҳқонобод тумани 22 нафар ғолиб ўқувчилари билан фахрли 4-ўринни эгаллади.

Олимпиаданинг 3-вилоят босқичида фахрли ўринлари тумандаги мактаблар кесимида таҳлил қилинганда эса, 77-мактаб 6 нафар ғолиб ўқувчилари билан 1-ўрин, 2-мактаб 3 нафар ғолиб ўқувчилари билан 2-ўрин, 10-,43-,85-мактаблар 2 нафар ғолиб ўқувчилари билан 3-ўрин, 1-,3-,8-20-,68-,87-,89-умумий ўрта таълим мактаблари эса 1 нафардан ғолиб ўқувчилари билан 4-ўринда туришибди. Улардан 7 нафари 1-ўрин, 5 нафари 2-ўрин, 6 нафари 3-ўрин,  4 нафари совринли 5-ўринларни қўлга киритишди. Шундан 5 нафар 11-синф ўқувчилари: Жумладан, 77-мактаб ўқувчилари Нормуҳаммедова Ситора Фарход қизи фахрли 1-ўрин, Холмуродов Бобур Сайдулла ўғли 3-ўрин, 10-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ражабов Достон Рўзиқулович тожик тилидан 1-ўрин, 43-мактаб ўқувчиси Ўролова Дилдора давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан 1-ўрин, 20-мактаб ўқувчиси Эрмаматов Шоҳруҳ Норқўчқор ўғли француз тили фанидан фахрли 3-ўрин соҳиблари бўлишди ҳамда фан олимпиадасининг Республика босқичига йўлланма олишди.

 

Деҳқонобод ТХТБ таълим муассасалари

фаолиятини ташкил этиш шўъбаси раҳбари:        М.Мўминова