O‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi

Dehqonobod tumani xalq ta`limi bo`limi

Yangiliklar

Олис ҳудудларда жойлашган мактабларга ўқитувчиларни жалб қилиш ва уларни рағбатлантиришга қаратилган қарор

Бугунги кунда халқ таълими тизимидаги, айниқса олис ҳудудлардаги умумий ўрта таълим муассасаларини малакали ўқитувчилар билан етарли даражада таъминланиши таҳлил қилинганда, бу борада жойларда бир қатор муаммолар мавжудлиги маълум бўлди.

Биринчидан, республикамизнинг олис ҳудудларида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида педагог кадрлар қўнимсизлиги туфайли малакали ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжнинг юқорилиги;

иккинчидан, педагог кадрлар етишмовчилиги сабабли ўқувчиларга таълим бериш жараёнида давлат таълим стандартларининг тўлақонли бажарилмаслиги;

учинчидан, бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритадиган педагог ходимларни жалб қилиш бўйича рағбатлантириш имконияти ва механизми мавжуд эмаслиги каби салбий ҳолатлар кузатиб келинмоқда.

Мисол учун, жорий ўқув йилида умумтаълим муассасаларида жами 445 638 нафар ўқитувчилар фаолият юритган бўлса, улардан 62 152 нафари (13,9 %) ўрта махсус маълумотли, шундан қарийб 19 минг нафари (30 %) олис ҳудудларга тўғри келади.

Бундан ташқари, ҳозирда республика бўйича жами 3 396 нафар, жумладан олис ҳудуддаги мактабларда 1 019 нафар ўқитувчига эҳтиёж мавжуд.

Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорнинг асосий мақсади – олис ҳудудларда жойлашган, педагог кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларига ўқитувчиларни жалб этиш, ёш мутахассисларга фаолият юритиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва олис ҳудудларда таълим олаётган фарзандларимизга берилаётган таълим сифатини яхшилашдир.

Таъкидлаш жоизки, амалдаги қонунчиликда олис ҳудудлар тушунчаси мавжуд бўлмаган ҳамда уларнинг рўйхати тузилмаган эди.

Ушбу қарор билан республикамизда биринчи марта туман (шаҳар) марказларидан узоқ масофада жойлашган ва ўқитувчиларга эҳтиёж мавжуд бўлган мактаблардан келиб чиққан ҳолда бошқа ҳудудлардан келиб мактабларда фаолият юритадиган педагог ходимларга махсус устама бериладиган олис ҳудудлар рўйхати бел